Қозоғистон чим устидаги хоккей бўйича Осиё ўйинлари саралаш босқичида икки бор ғалаба қозонди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг чим устида хоккей бўйича аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари саралаш босқичидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Иккинчи баҳсда қозоғистонлик спортчилар Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашди. 55-дақиқада Қарлиғаш Болғанбаева ҳисобни очган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Алина Бисирова ҳисобни оширди.

Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бунгача улар Индонезияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Терма жамоа саралаш босқичида Ўзбекистон, Индонезия, Гонконг, Шри-Ланка, Камбоджа ва Сингапур билан куч синашади.

Қозоғистон хоккейчилари бугун Камбоджа билан учрашади.

Мамлакат аёллар терма жамоаси тўрт марта Осиё ўйинларининг финал босқичида иштирок этган. 1998 ва 2014 йилларда 6-ўринни, 2010 йилда 7-ўринни, 2018 йилда 10-ўринни эгаллаган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram