Қозоғистон чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга нисбатан жазони кучайтиради

None
ASTANA. Kazinform - Яқин Шарқ ва Афғонистондаги беқарор вазият туфайли Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтганлар учун жазони кучайтиришни режалаштирмоқда. Бундай ўзгартириш Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларини оптималлаштириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасининг давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтган чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс 5 йил муддатга Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилади, икки минг ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида жаримага тортилади ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилинади«, - дейилади янги нашрда.

Ҳужжат тушунтиришига кўра, жазони кучайтириш чораси Яқин Шарқдаги беқарор вазият ва Афғонистондаги вазият туфайли қабул қилинмоқда.

«Сўнгги пайтларда Яқин Шарқдаги беқарор вазият ва Афғонистондаги фавқулодда вазиятнинг кучайиши катта ташвиш уйғотди. Шу муносабат билан мамлакатимиз ҳудудига қалбаки ҳужжатлар асосида ноқонуний кириш ҳолатлари кўпайди. Бундан ташқари, амалдаги жиноий қонунчилик Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтганлик учун шахсларни жиддий жавобгарликка тортишга йўл қўймайди. Чунки бу ҳаракат унча катта бўлмаган жиноят тоифасига киритилган», — дейилади хабарда.

Дарвоқе, амалдаги қонунга кўра, чегарани ноқонуний кесиб ўтганлар учун энг оғир жазо 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда бундай жиноятларда айбдорлар 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram