Қозоғистон бюджетининг нефтга боғлиқлиги камаймоқда

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда республика бюджетининг нефтга боғлиқлиги аста-секин камайиб бормоқда. Бу ҳақда Парламент Мажилисида «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этган молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Нонефт даромадлари улуши 2022 йилдаги 59,8 фоиздан 2025 йилга бориб 78,2 фоизгача ошиши кутилмоқда. Мутлақ қийматда 2023 йилда нефт даромадлари жорий йилнинг аниқланган режасига нисбатан 3,4 триллион тенгега ёки 35,9 фоизга ошиб, 12,8 триллион тенге миқдорида режалаштирилган. Нонефт сектордан келувчи тушумларнинг ўсиши бюджетнинг нефтга боғлиқлиги аста-секин камайиб бораётганини кўрсатади»

, - дейди вазир ўринбосари .

Унинг маълумотларига кўра, трансфертларни ҳисобга олмаганда, 2023 йилда даромадлар 13,9 триллион тенге ёки умумий тушумнинг 78,1 фоизини ташкил этиши режалаштирилган.

«Корпоратив даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва халқаро савдо солиқлари солиқ тушумларининг энг катта қисмини таъминламоқда»

, – дейди Татьяна Савелтева.


Сўнгги хабарлар