22:05, 05 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистон бу йил 11 та янги самолёт сотиб олади
ASTANА. Кazinform – 2023 йилда Қозоғистонга 11 та янги самолёт етказилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Алмаз Идирисов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Рейслар сонини кўпайтириш мақсадида компаниялар билан биргаликда ҳаво кемалари паркини тўлдириш режаси қабул қилинди. Ўтган йили 14 та самолёт харид қилинган бўлса, жорий йилда 11 та самолёт сотиб олинади. Умуман олганда, 2025 йил охиригача паркга яна 42 та самолёт қўшилади. Шу муносабат билан самолётлар сони 132 тага етади», — деди А. Идирисов Сенатда мамлакат ҳаво транспорти масалаларига бағишланган йиғилишда.
Унинг сўзларига кўра, агар ҳаво транспорти кўпайса, мунтазам рейслар кўпаяди ва чипталар арзонлашади.
Аввал хабар қилинганидек, жорий йилда 10 га яқин халқаро йўналишларда парвозлар йўлга қўйилади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов