Қозоғистон Бош вазири амалий ташриф билан Ўзбекистонга борди

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов Ўзбекистонга амалий ташриф билан борди ва бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Олжас Бектенов
Фото: Үкіметтің ресми сайты

Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазирни қабул қилди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ишонч ва ўзаро англашувга асосланган стратегик шерикликнинг ёрқин намунаси экани таъкидланди.

Ўтган йили Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,5 миллиард долларни ташкил этди. Келгусида товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.

Премьер-Министр
Фото: Үкімет

Бу борадаги масалаларни ҳал этиш мақсадида Ҳукумат раҳбари Олжас Бектенов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ҳукумат даражасида музокаралар бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий, сармоявий, сув-энергетика, транспорт-логистика ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

“Икки давлат президентлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни сифат даражасига кўтариш вазифасини қўйдилар. Товар айланмасини ошириш учун бизда катта имкониятлар мавжуд бор эканлигини кўриб турибмиз. Шу билан бирга, биз икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик туфайли юқори натижаларга эришиш учун зарур саъй-ҳаракатларни қилишга тайёрмиз”, — деди Олжас Бектенов.

Премьер-Министр
Фото: ҚР Үкіметінің баспасөз қызметі

Ўз навбатида, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов таъкидлаганидек, икки давлат ўртасидаги ишончли дўстлик позициясига асосланган муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ижобий хизмат қилади.

“Мамлакатларимиз раҳбарлари икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш бўйича аниқ мақсадларни қўйди. Уларни бажариш учун барча зарур чораларни кўришга тайёрмиз”, — деди Абдулла Арипов.

ҚР Үкіметі
Фото: ҚР Үкіметінің баспасөз қызметі

Музокаралар чоғида Ҳукумат раҳбари минтақанинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ошириш зарурлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Олжас Бектенов Қозоғистон Ўзбекистон бозорига 500 миллион долларлик 255 турдаги товарларни экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, амалий ташриф доирасида Бош вазир Олжас Бектенов Тошкент шаҳридаги саноат, маиший техника, қурилиш материаллари, юқори технологияли лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқарадиган Texnopark корхонаси фаолияти билан танишди. 100 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган саноат мажмуасида бугунги кунда 17 лойиҳа амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ҳукумат раҳбари ҳар бир цехдаги иш жараёни билан таништирилиб, ишлаб чиқариш усуллари ҳақида маълумот берилди.

Айтиш жоизки, айни пайтда саноат кооперацияси доирасида 60 та лойиҳа амалга оширилиб, 13 минг 300 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Уларнинг умумий миқдори 2,6 миллиард долларни ташкил этади. Бундан ташқари, истиқболли деб топилган яна 43 та лойиҳа мавжуд.

Премьер-Министр
Фото: ҚР Үкіметінің баспасөз қызметі

Икки томонлама савдо салоҳиятини янада ривожлантиришда “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази ҳам катта аҳамиятга эга. Айтганча, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган мазкур мажмуа қурилиши жорий йилда бошланади. Қозоғистоннинг Туркистон ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятларида қуриладиган саноат мажмуаси қарийб 100 гектар майдонни эгаллайди. Мамлакатимиздан 50 гектар ер ажратилиб, қурилишни амалга оширадиган инвестор топилди. Лойиҳага кўра, у ерда ёпиқ мажмуа қурилади, ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо учун қулай шароитлар яратилади.

Сўнгги хабарлар