Қозоғистон Болонья жараёни кузатув гуруҳига ҳамраис бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ва Чехия Болонья кузатув гуруҳи (Bolonga follow-Up Group-BFUG) ҳамраислари этиб тайинланди, дея хабар беради Кazinform.

Мамлакат 2022 йил 1 июлдан 31 декабргача ҳамраислик қилади. Шунингдек, Қозоғистон келаси йил бошидан BFUG кенгаши (BFUG Board)аъзоси бўлади.

«Қозоғистоннинг BFUGга ҳамраислиги юксак масъулият ва мамлакатимизнинг халқаро миқёсда тан олинишини англатади. Болон жараёнига 48 давлат, жумладан, Швейцария, Франция, Буюк Британия, Испания, Италия ва бошқа давлатлар киради. Қозоғистоннинг ягона таълим жараёни манфаатларини ифодалаш таклифи Қозоғистон олий таълим тизимининг Европа таълим тизимидаги обрў-эътибори ортиб бораётганини акс эттиради», — деди Қозоғистон Таълим ва фан вазирлигининг Олий ва олий таълим муассасасидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев.

Қозоғистон Болонья жараёни кузатув гуруҳи ҳамраиси сифатида хорижий ҳамкорлар билан саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида олий таълим соҳасидаги долзарб масалалар бўйича халқаро даражада муҳокамалар бошлаш ниятида. Норасмий, педагогик таълимни ривожлантириш, таълим сифатини таъминлаш, шунингдек, Болон жараёнининг илғор тажрибасини Марказий Осиёда қўллаш шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Болонья жараёнининг тўлиқ аъзоси ҳисобланади. Унинг параметрлари олий таълим тизимига фаол жорий этилди. Қозоғистон ҳам барча кўрсаткичлар бўйича ўз мажбуриятларини бажарди.


Сўнгги хабарлар