Қозоғистон болалар терма жамоаси шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатида 40 медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – 30 июндан 10 июлга қадар Қирғизистонда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ўртасида шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақада Бангладеш, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистондан 280 нафардан ортиқ шахматчи ҳамда Халқаро шахмат федерацияси вакиллари иштирок этди.

Қозоғистон терма жамоаси турли тоифа ва ёшдаги 40 та медални жамлади.

«Классик шахмат баҳсларида Қозоғистон ҳисобида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза бор. Шунингдек, 6 ёшгача бўлган тоифада қозоғистонлик ёш шахматчилар мусобақадан ташқари ўйинларда 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.

Қозоғистон терма жамоаси рапид ва блиц бўйича умумжамоа ҳисобида ғолиб чиқди», – деб хабар беради Қозоғистон шахмат федерацияси.

Қозоғистон ҳисобида блиц бўйича 5 та олтин ва 3 та бронза бор. Шу тариқа Қозоғистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, улар рапид бўйича ҳам биринчи ўринни эгаллади: 14 та тоифада 18 та медал қўлга киритилди: 7 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза.

Сўнгги хабарлар
telegram