Қозоғистон Боку-Тбилиси-Жайҳон йўналиши бўйича нефть транзитини 1,5 млн тоннагача оширишни режалаштирмоқда

нефть
Фото: kmg.kz

BAKU. Kazinform - ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев сешанба куни ўзининг ҳамкасби, Озарбайжон энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов билан учрашди.

Учрашув Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 20-йиғилиши якунлари бўйича бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар энергетика, Қозоғистон нефтининг транзити, қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш соҳасидаги мамлакатлар ҳамкорлигига оид қатор масалаларни муҳокама қилди.

Хабарингиз бор, 2022 йил ноябрь ойида “ҚазМунайГаз” компаниялари ва SOCAR ўртасида Ақтау-Боку-Тбилиси-Жайҳон йўналиши бўйича нефть транзити бўйича шартнома имзоланган эди.

2023 йилда Ақтау портидан Боку-Тбилиси-Жайҳон йўналиши бўйича 1 057 минг тонна нефт жўнатилди.

2024 йилгача Қозоғистон нефтини БТЖ орқали йилига 1,5 миллион тонна етказиб бериш режалаштирилган.

“Миллий компанияларимизга Қозоғистонда ишлаб чиқариш ўсишини ҳисобга олган ҳолда нефть етказиб бериш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Шу муносабат билан биз Қозоғистон нефтини етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқдамиз”, — деди А.Сатқалиев учрашувда.

Энергетика вазирлиги раҳбарлари Каспий денгизи тубига чуқур сув кабелини ётқизиш орқали Кавказ минтақаси ва Марказий Осиё энергетика тизимларини боғлашга қаратилган лойиҳани амалга ошириш бўйича келгусидаги ишларни муҳокама қилди.

Сўнгги хабарлар