Қозоғистон бокси тарихида илк бор эгизак боксчилар Олимпиада медали учун кураш олиб боради
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон бокси тарихида илк бор бир Олимпиадада эгизак боксчилар икки вазнда мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда бокс бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи Мирзағали Айтжанов Кazinform мухбирига маълум қилди.
“Бусто-Арсицио шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон саралаш босқичида 80 кг вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган Нурбек Оралбай ва 92 кг вазн тоифасида иштирок этган Айбек Оралбай бир оила фарзандлари. Аниқроқ айтадиган бўлсак, улар бир эгизак боксчилардир. Бу ерда иккаласи ҳам терма жамоа таркибида шуғулланиб, лицензия турнирига бирга боришган. Иккаласи ҳам чипта олди. Шу тариқа, қозоқ бокси тарихида илк бор эгизак боксчилар Олимпиадада мамлакат шарафини ҳимоя қилади”, — деди бош мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Айбек Оралбай чорак финалда америкалик боксчи Жамар Тэллини мағлуб этиб, Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган бўлса, 80 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилган Нурбек Оралбай чорак финалда ирландиялик боксчи Келин Кессидини 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
Мазкур турнирда Қозоғистон терма жамоасидан олти нафар боксчи иштирок этиб, улардан беш нафари Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.