Қозоғистон боксчилари ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон 14-19 март кунлари Будва шаҳрида (Черногория) бўлиб ўтадиган бокс бўйича «Адриатика марвариди» («Жемчужина Адриатики») халқаро турнирида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ушбу турнирнинг муҳимлигини таъкидлади. Зеро, мусобақа ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мақомига эга. Мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган ўғил-қизлар баҳс олиб боради. Жумладан, ўғил болалар 13 та, қизлар эса 12 та вазн тоифасида иштирок этади.

Жаҳон кубогида Қозоғистондан ташқари Куба, Россия, Бразилия, Туркия ва бошқа давлатлардан спортчилар иштирок этишади. IBA ушбу мусобақани 23 апрелдан 4 майга қадар Ереван шаҳрида (Арманистон) бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатига тайёргарлик босқичи сифатида кўрмоқда.

Фото очиқ манбалардан олинган


Сўнгги хабарлар
telegram