Қозоғистон бокс федерацияси World Boxing ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза топширди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон бокс федерацияси узоқ давом этган муҳокамалар ва экспертиза натижасида муҳим қарор қабул қилди. Қозоғистон World Boxing ташкилотига аъзо бўлиш учун расмий ариза топширди.
Қозоғистон Республикаси бокс федерацияси матбуот хизмати таъкидлаганидек, бу қарор маҳаллий боксчиларнинг Олимпия келажаги билан бевосита боғлиқ.
“Ҳозир бокснинг Олимпиада дастурида қолиши масаласи ХОҚ даражасида муҳокама қилинмоқда. Биз боксни Олимпия ўйинлари дастурида сақлаб қолиш учун барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ушбу қарор боксни янада ривожлантириш имконини беради, деб ҳисоблаймиз. World Boxing олимпия комиссияси раиси, Миллий олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин билан учрашувда маҳаллий боксни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилдик”, – деди федерация раҳбари Шоҳмурат Муталип.
World Boxing – Халқаро бокс федерацияси. Ушбу ташкилот 2023 йил апрель ойида ташкил этилган. Айни пайтда унинг таркибига 44 давлат миллий федерациялари киради.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Геннадий Головкин Халқаро бокс федерацияси Олимпия комиссиясини бошқараётгани ҳақида ёзган эдик.