15:11, 23 Апрель 2024 | GMT +5
Қозоғистон бокс бўйича халқаро турнирда иккита олтин медални қўлга киритди

75 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик Бақберген Алиасқаров қирғизистонлик Даниэл Абдураҳмонов билан олтин медаль учун жанг ўтказиши керак эди, бироқ у мусобақани тарк этди. Шу тариқа қозоғистонлик боксчи жангсиз чемпион бўлди.
Вазни 86 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги финал баҳсида Аман Қазанғапов Осиё чемпионатининг уч карра бронза медали совриндори қирғизистонлик боксчи Эркин Адилбек уулу билан учрашди ва бўлиб ўтган баҳсда ғалаба қозонди – 4:1.