Қозоғистон бокс бўйича Осиё чемпионатида 14 медални қўлга киритди
Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Алуа Балқибекова 48 килограмм вазнда Таиланд вакили Тхипсатча Йодвари билан учрашди. Қозоғистонлик боксчи турнирнинг бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи Дулат Бекбауов чорак финал жангида Қирғизистон вакили Жақшилик Талайбеков билан жанг ўтказиб, якдиллик билан ғалаба қозонди.
Айни дамда Қозоғистон терма жамоаси таркибида 2022 йилги ЧА ярим финалида 14 нафар иштирокчи бор: Санжар Ташкенбай (48 кг), Сакен Бибосинов (51 кг), Махмуд Сабирхан (54 кг), Серик Темиржанов (57 кг), Саматали Тўлтаев ( 60 кг), Дулат Бекбауов (67 кг); Алуа Балқибекова (48 кг), Жазира Уракбаева (52 кг), Жайна Шекербекова (54 кг), Карина Ибрагимова (57 кг), Мадина Нуршаева (66 кг), Дарига Шакимова (70 кг), Гулсая Ержан (81 кг), Лаззат Кунгейбаева (+81 кг).
Фото: sports.kz