Қозоғистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида 24-ўринда — Сунъий интеллект вазири

ASTANА.Кazinform — Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев мамлакатнинг соҳадаги ютуқларини эълон қилди.

СИ
Коллаж: Kazinform/ СИ

— Биз давлат хизматлари соҳасида сезиларли ўзгаришларни бошдан кечирдик. Компьютердаги давлат хизматлари порталидан мобил иловагача. Кейин эса — биз eGovда хизматлар бўйича маслаҳатлар берадиган АI-ёрдамчи ва 1414 АI колл-марказини ишга туширдик. Бу иш халқаро миқёсда юқори баҳоланмоқда, — деди у.

Бундан ташқари, бугунги кунда Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида дунёда 24-ўринда.

— Биз сунъий интеллектни жорий этиш ва хизматларни доимий равишда такомиллаштириш орқали янада юқори кўрсаткичларга ишонч билан қадам ташламоқдамиз, — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Жаслан Мадиевнинг айтишича, барча давлат органлари QazTech платформаси билан ишламоқда.