Қозоғистон БМТнинг Афғонистон бўйича халқаро донор конференциясида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Маҳсус вазифалар бўйича Фавқулодда ва мухтор элчиси Талғат Қалиев БМТга аъзо давлатлар ва қатор халқаро ташкилотларнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва тикланишига кўмаклашишга бағишланган донор конференциясида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Элчи ўз нутқида Қозоғистон минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун Афғонистонга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш зарурлигига доимо амал қилиб келганини айтди. Шунингдек, у мамлакат Афғонистонни инсонпарварлик ва бошқа ёрдамлар орқали тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшишда давом этаётганини таъкидлади.

Дипломат Қозоғистон Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш учун Жаҳон озиқ-овқат дастури, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси фондларига ихтиёрий ҳисса қўшишини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram