18:19, 09 Март 2022 | GMT +6
Қозоғистон БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши 49-сессиясининг асосий дебатларида иштирок этди
GENEVA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Ерлан Алимбаев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 49-сессиясининг умумий дебатларида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
Унда Олий комиссар Мишел Бачелетнинг дунёдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича асосий маърузаси муҳокама қилинди.
Қозоғистоннинг доимий вакили январ воқеаларини ҳар томонлама ва ошкора тергов қилишни таъминлаш бўйича мамлакатимизда кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, Давлат раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, «Янги Қозоғистон» қурилиши ва аҳолининг ҳаётий муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўйича ташаббуслари ҳақида маълумот берди.
М.Бачелетнинг маърузасига изоҳларда Европа Иттифоқи ва Люксембург делегациялари Қозоғистон расмийларининг белгиланган мақсадларга эришиш бўйича қаътийлигини қайд этиб, январ воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирдилар.