Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеясининг Исроил чегараларига оид резолюциясини қўллаб-қувватлади

Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеясининг Исроил чегараларига оид резолюциясини қўллаб-қувватлади. Резолюцияга кўра, Исроилга 1967 йилги чегараларга қайтиш таклиф қилинган, деб хабар беради Кazinform ташкилот сайтига таяниб.

Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеясининг Исроил чегараларига оид резолюциясини қўллаб-қувватлади
Фото: aa.com.tr

Овоз бериш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида бўлиб ўтди. Ҳужжат учун 91 давлат овоз берди. Улар орасида Россия, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Саудия Арабистони бор. Саккиз давлат, жумладан АҚШ ва Буюк Британия бунга қарши чиқди. 62 давлат бетараф қолди. Резолюция ҳаммуаллифлари орасида Жазоир, Венесуэла, Миср, Иордания, Ироқ, Қатар, Шимолий Корея, Куба, Қувайт, Ливан, Мавритания, БАА, Сурия ва Тунис бор.

Бош Ассамблея резолюциялари БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларидан мажбурий эмаслиги билан фарқ қилади.

Сўнгги хабарлар