Қозоғистон - бизнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкоримиз - Европа инвестиция банки вице-президенти
Шу ҳафтада Люксембургга амалий ташрифи чоғида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ҚР Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Европа инвестиция банки вице-президенти Тереза Червинская билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Суҳбат чоғида томонлар ўзаро манфаатли бўлган кенг кўламли масалаларни, хусусан, Қозоғистонда сармоявий ва технологик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон ТИВ раҳбари Европа инвестиция банки маблағларини жалб қилиш ва Астана шаҳрида тез орада ваколатхона очишдан манфаатдор эканини қайд этди.
Ушбу ҳаракатлар Банкнинг инвестицион портфелини ва минтақадаги иштирокини сезиларли даражада кенгайтириши мумкин. Шунингдек, у ЕИБни Астана халқаро молия маркази билан «яшил» молия ва инновациялар алмашинуви соҳасида яқинроқ ҳамкорликни кўриб чиқишга чақирди.
Томонлар махсус ишчи гуруҳ тузиш ва батафсил сармоявий ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Ўз навбатида, ЕИБ вице-президенти Тереза Червинская Kazinform агентлигига изоҳ бериб, Қозоғистон делегацияси билан учрашувда Қозоғистон Европа инвестиция банки учун Марказий Осиёдаги асосий давлат эканлиги алоҳида таъкидланган.
- Бугунги кунга қадар Банк умумий қиймати 269,5 миллион евро бўлган тўртта кредит берди. Бу лойиҳалар маҳаллий кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштиришдан фойдаланиш имконини бериш орқали маҳаллий хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлайди, шу билан бирга уларни янада барқарор ва экологик тоза корхоналарни амалга оширишга рағбатлантиради.
Келгусида банк асосий эътиборини Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, «Глобал дарвоза» дастури тамойиллари ва устуворликларига мувофиқ Қозоғистонга инвестицияларни қўллаб-қувватлашга қаратади”, - деди ЕИБ вице-президенти.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков