Қозоғистон бир йил ичида 435,4 минг чет элликларга ШИР берган
ASTANA. Kazinform - Ўтган йили Қозоғистонда 435 408 кишига мобил алоқа операторларида рўйхатдан ўтиш, банк карталари ва ҳисоб рақамларини очиш имконини берувчи шахсий идентификация рақами (ШИР) берилди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлигининг Kazinform агентлигига берган жавобида айтилган.

“2024 йилнинг 12 ойида мамлакатимизга 15 294 699 нафар чет эллик келган. Уларнинг 5 860 195 нафари Ўзбекистон, 3 271 654 нафари Россия, 962 583 нафари Тожикистон, 3 335 475 нафари Қирғизистон фуқаролари”, - дейилади хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу 15 миллион чет эллик учун Қозоғистон транзит ҳудуд бўлганини кўриш мумкин. Зеро, бир йил ичида мамлакатимиз ҳудудига кириб келганларнинг атиги 41 851 киши қолган.
“Шу даврда 15 252 848 нафар чет эллик кетган. Улардан 5 820 299 нафари Ўзбекистон, 3 301 001 нафари Россия, 960 926 нафари Тожикистон, 3 329 523 нафари Қирғизистон фуқаролари. 2024 йилда мамлакатга келган чет элликларга 435 408 та шахсий идентификация рақами (ШИР) берилган. Умуман олганда, Қозоғистон Республикасига келган барча хорижий фуқароларнинг бўлиш муддати 30 кунни ташкил этади”, — дейилади жавобда.
Бу маълумотлардан Қозоғистон ҳудудига фақат ШИР расмийлаштириш учун кирган хорижликлар кўп бўлганини кўриш мумкин.
Умуман олганда, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари вақтинча рўйхатдан ўтмасдан 90 кун, Ўзбекистон фуқаролари эса 30 кун бўлишлари мумкин.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан январь ойи охиригача мамлакатимизга 925 152 нафар чет эллик келган. Уларнинг 177 892 нафари Россия, 367 228 нафари Ўзбекистон, 46 037 нафари Тожикистон, 222 712 нафари Қирғизистон фуқароларидир.
“Жорий йилда 902 570 нафар чет эллик мамлакатни тарк этган. Улардан 212 795 нафари Россия, 314 388 нафари Ўзбекистон, 45 113 нафари Тожикистон, 218 565 нафари Қирғизистон фуқаролари. 2025 йилда мамлакатимизга келган 27 186 нафар хориж фуқароси ШИР олган”, — деб ёзади вазирлик мутахассислари.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сўнгги кунида Қозоғистон чет эл фуқароларига ижтимоий суғурта карталарини беришни вақтинча тўхтатиши маълум қилинганди.