Қозоғистон бир қатор давлатлар билан юк ташиш соҳасида шартномалар имзолайди

Қозоғистонга халқаро юк ташишда фаолият юритувчи йирик операторлар вакиллари жалб этилади. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати йиғилишида Транспорт вазири ўринбосари Сатжан Аблалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

автотранспорт
Фото: Александр Павский/Kazinform

“Маҳаллий ташувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишнинг ягона механизми – етарли даражада автотранспорт воситаларининг мавжудлиги. Кейинги йилларда автотранспорт паркини 2 баробарга ошириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Улар: халқаро ташувларда ишловчи йирик операторларнинг ваколатхоналарини мамлакатимизга жалб этиш, халқаро ташувлар учун енгил автомобиллар харид қилиш учун соддалаштирилган шарт-шароитларни яратиш, маҳаллий тракторлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, Араб Амирликлари, Дания, Македония ва Португалия билан автомобиль ташувлари соҳасида ҳукуматлараро шартномалар тузиш”, – дейди Сатжан Аблалиев.

Унинг қайд этишича, Бирлашган Араб Амирликлари билан келишув имзоланиши маҳаллий авиаташувчиларга Форс кўрфази портлари, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа мамлакатларнинг юк бозорига чиқиш имконини беради.

“Шунингдек, хорижий рухсатнома бланкаларини тарқатишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш орқали ҳалол рақобат учун шароитлар яратилади”, – деди у.

Сўнгги хабарлар