Қозоғистон Беларусга 105 та товар позицияси бўйича экспорт ҳажмини оширишга тайёр

ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Минск шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

Иқтисодиёт
Фото: Canva

Ташриф доирасида Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко билан икки давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Савдо-иқтисодиёт, саноат, агросаноат мажмуаси, рақамлаштириш, шунингдек, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 912 миллион долларни ташкил этди. Савдо оқимларини диверсификация қилиш ва етказиб бериладиган товарлар номенлатурасини кенгайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Қозоғистон 265 миллион долларга яқин 105 позициядаги товар экспортини оширишга тайёр.

Қишлоқ хўжалиги техникаси соҳасидаги қўшма лойиҳалар икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бугунги кунда трактор ва комбайн ва бошқа техникаларни йиғиш бўйича умумий қиймати 200 миллион доллардан ортиқ бўлган 11 лойиҳа амалга оширилди, 1,6 минг иш ўрни яратилди. Томонлар Қозоғистон-Беларусь ҳамкорлигини жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича кўп режали ишларни давом эттириш ниятини қайд этдилар.

Сўнгги хабарлар