«Қозоғистон барси»га Қизилўрдадан икки хонали квартира совға қилинди.

QYZYLORDA. Kazinform – «Қозоғистон барси-2022» турнири ғолиби қизилўрдалик Мақсат Исағабиловга икки хонали квартира калити топширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қозоғистон барси-2022» турнири ғолиби Мақсат Исағабиловни вилоят ҳокими Нурлибек Налибаев қабул қилди.

– Келажакда «Олтин камар» ва «Олтин тойтуёқ»ни вилоятга яна 2-3 марта олиб келишни мақсад қилганман. Қолаверса, «Жаҳон барси» номини олишга умид қиламан. Она юртим шаънини юксалтириш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан, – дейди Мақсат Исағабилов.

Йиғилишда вилоят кенгаши котиби Науризбай Байқадамов, вилоят фахрийлар кенгаши раиси Серик Дуйсенбаев, вилоят жамоатчилик кенгаши раиси Арип Хожбановлар ўзларининг эзгу тилакларини йўллади.

Эслатиб ўтамиз, қизилўрдалик Мақсат Исағабилов «Қозоғистон барси» турнири ғолиби бўлди.

У 1994 йил 17 ноябрда Қизилўрда вилоятида туғилган. Бўйи - 184 сантиметр, вазни - 120 килограмм.

Муаллиф: Адилжан Умбет
Сўнгги хабарлар