«Қозоғистон барси – 2023» ғолиби аниқланди

ASTANA. Kazinform – Астанадаги «Барис Арена» спорт мажмуасида ўтказилган «Қозоғистон барси – 2023» республика турнирида Ғалимжан Қириқбай ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Астана куни муносабати билан ўтказилган «Қозоғистон барси – 2023» турнирининг финал баҳсида «Манғистау барси» Нурдаулет Жарилгапов ва «Аскар барси» Ғалимжан Қириқбай тўқнаш келди.

Асосий вақт дуранг билан якунланди ва беллашув пайтида Ғалимжан Қириқбай устунлик қилди.

Нурдаулет Жарилгапов эса турнирнинг кумуш совринини қўлга киритди.

Қозоғистонда янги вилоятларнинг очилиши муносабати билан танлов иштирокчилари сони ортди. Аниқроғи, 41 нафар полвон ғолиблик учун кураш олиб борди.

Вилоятлардан 33 нафар полвон, «Аскар барси»дан 2 нафар ва яна 3 шаҳардан 6 нафар спортчи иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, турнирнинг умумий соврин жамғармаси 40 миллион тенге бўлиб, шундан мусобақа ғолибига 25 миллион тенге берилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар