Қозоғистон БААнинг Судандаги қароргоҳига ҳаво ҳужумини қоралади

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининг Судандаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари қароргоҳига ҳаво ҳужуми уюштирилгани юзасидан баёнот эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

ҚР ТИВ
Фото: ҚР ТИВ

— Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2024 йил 29 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари дипломатик миссияси раҳбарининг Судан пойтахти Хартумдаги қароргоҳига қилинган ҳаво ҳужумини кескин қоралайди. Дипломатик ваколатхоналар ва уларнинг ходимларига нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига тоқат қилиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз. Бундай ҳаракатлар 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг 22-моддасида кафолатланган дипломатик ваколатхоналарнинг дахлсизлиги ҳақидаги асосий тамойилни бузади ва барча иштирокчилар жавобгар бўлган ҳолда тўлиқ тергов ўтказилишини талаб қилади, - дейилади баёнотда.

Аввалроқ ТАСС Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ташқи ишлар вазирлиги Амирликнинг Хартумдаги дипломатик миссияси раҳбари қароргоҳига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берганди.

Сўнгги хабарлар