Қозоғистон БАА, Дания, Македония ва Португалия билан халқаро юк ташиш бўйича шартнома тузмоқчи

ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазирлиги БАА, Дания, Македония ва Португалия билан автомобиль транспорти соҳасида ҳукуматлараро битим қачон имзоланиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон БАА, Дания, Македония ва Португалия билан халқаро юк ташиш бўйича шартнома тузмоқчи
Фото: Александр Павский / Kazinform

— Мазкур давлатларнинг транспорт соҳасидаги ваколатли органлари билан Бирлашган Араб Амирликлари, Дания, Македония ва Португалия билан халқаро автомобилда юк ташиш соҳасида ҳукуматлараро битимлар тузиш бўйича келишувлар матнларини мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ушбу давлатлар билан шартнома тузиш Қозоғистон Республикасининг 2025–2027 йилларга мўлжалланган халқаро шартномалар тузиш бўйича узоқ муддатли режасига киритилганлигини таъкидлаймиз, — дейилади вазирликнинг мухбир сўровига жавобида.

Вазирлик маълумотларига кўра, БАА, Дания, Македония ва Португалия билан халқаро автомобида юк ташиш соҳасида ҳукуматлараро келишувларнинг тузилиши маҳаллий ташувчилар томонидан юк ташиш учун ҳуқуқий асос яратади. Автомобилда юк ташиш мазкур шартномалар доирасида рухсатномалар алмашинуви асосида амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар