Қозоғистон айирбошлаш шохобчаларида валюта курси қандай
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 499-504 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 27 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 498,55 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 4,75 тенге. Евро - 524,28 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 501,7 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 504,5 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 523,5 – 527,5 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 499 тенге, сотиб олиш нархи - 504 тенге. Евро 522 тенгедан сотилмоқда, 528 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,82-4,92 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,10 тенгега пасайиб, 498,98 тенгени ташкил қилган эди.
Муллиф: Алма Муқанова