Қозоғистон автомобилсозлик саноати ички талабни қондира оладими

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда автомобилсозлик қандай ривожланмоқда? Машинасозлик саноати истеъмолчилар талабини қондира оладими? Бу саволга ҚР индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўпчилик машинани нега тўлалигича ўзимиз ишлаб чиқармаймиз, каби савол йўллашади. Биз ҳам қила оламиз. Аммо, афсуски, унинг ўз қоидалари бор. Ва биз ушбу қоидаларга амал қилишимиз керак. Умуман олганда, чет элликлар қилган ишни биз ҳам қила оламиз. Ўз навбатида йирик хорижий компанияларни Қозоғистонда машинасозлик заводини очишга таклиф қиляпмиз. Мақсад – маҳаллий машинасозлик саноатини қўллаб-қувватлаш», — деди Қайирбек Ўскенбаев.

Ушбу масалага вазир ўринбосари ҳам изоҳ берди.

«Биз аҳолининг транспорт соҳасига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондира оламиз. Ҳозирда амалга оширилаётган саноат лойиҳаси доирасида машинасозлик бўйича кичик тармоқ қурилишига ўтмоқдамиз. Жумладан, жорий йилнинг март ойида маҳаллий Hyundai компанияси катта тармоқдан кичик тармоққа ўтди. Маълумки, автомобил бир нечта қисмлардан иборат. Шу жумладан пайвандлаш, бўяш, йиғиш ва бошқалар. Катта тармоқдан кичик тармоққа ўтиш жараёни Lada, KIA автомобилларига ҳам тааллуқлидир», — деди вазир ўринбосари Марат Қорабаев.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар
telegram