Қозоғистон автомобиль ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда жорий йилнинг тўрт ойи якунлари бўйича автомобиль ишлаб чиқариш 8,6 фоизга ўсди, 46 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Более 20 тысяч автомобилей выпустили в Казахстане за два месяца 2024 года
Фото: пресс-служба Правительства РК
шарлапаев
Фото: Правительство РК

«Жумладан, автомобиль ишлаб чиқариш 8,6 фоизга ўсди, 46 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди. 2024 йилда жами 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бундан ташқари, Қостанай ва Алмати шаҳарларининг кичик саноат зоналарида автомобиль бутловчи қисмлари базасини ривожлантириш доирасида 100 минг дона ўриндиқлар, 150 минг дона пластик қисмлар ва мультимедиа тизимлари – 100 минг дона ишлаб чиқариш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда”, - деди Қанат Шарлапаев.

Унинг сўзларига кўра, темир йўл машинасозлик тармоғи локомотив ва вагонлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳисобига 2,5 баробар ошган.

Маиший техника ишлаб чиқариш 3,8 баробар ошди.

Хусусан, Алмати шаҳрида Xiaomi телевизорларини ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди.

Туркистонда тижорат музлатгичларини йиғиш режалаштирилмоқда, Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ва Хитойнинг HKC компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ўрта муддатли истиқболда 2028 йилгача машинасозликни ривожлантириш комплекс режасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар ошириш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар