Қозоғистон автомобиль экспорти 23 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform - Олти ойда мамлакатда 51 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди (2021 йилда – 39 минг 482 дона). Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.
None
None

Автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар ишлаб чиқаришнинг ўсиши 30,6 фоиз даражасида қайд этилди. Машинасозликда саноатнинг улуши 37,5 фоизгача ошди.

Ўзбекистон, Россия, Беларусь ва Қирғизистонга 2022 йилнинг биринчи ярмида экспорт ҳажми 23 фоизга ошиб, 4557 та автомобилни ташкил этди, бу эса умумий қиймати 53,9 миллиард тенгедан ортиқни ташкил этди.

Жорий йилнинг 13 июл ҳолатига кўра, дастурда иштирок этувчи банклар томонидан 90 миллиард тенге миқдоридаги 11 825 та ариза маъқулланган бўлиб, улар учун 7 852 дона мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобиллар чиқарилган.

Ҳаммаси бўлиб, 2022 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, энг оммабоп брендлар (шу жумладан экспорт) бешталиги қўйидагиларни ташкил этди: Chevrolet, Hyundai, Кia, Lada ва JАC.

Сўнгги хабарлар