Қозоғистон ҳаво йўллари Европа «қора рўйхати»га киритилмайди
«2022 йил 1 июн куни Еврокомиссиянинг Парвозлар хавфсизлиги қўмитаси Қозоғистон авиация маъмурияти ва авиакомпанияларининг Европага парвоз қилиши ҳақидаги расмий қарорини эълон қилди. Унга кўра, Европанинг 27 давлати расмийлари маҳаллий авиакомпанияларнинг Кўҳна қитъага парвозларини чекламасликка қарор қилди ва мамлакат «қора рўйхат»га киритилмайди», — деди вазир Қозоғистон ОАВларига берган интервюсида.
«Европалик экспертлар Қозоғистонда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги мавжуд вазият ва ҳукумат томонидан сўнгги уч йил давомида бу борада кўрилган чора-тадбирларни ижобий баҳолади. Албатта, буни катта ютуқ деб биламиз. Бунинг сабаби бор. Ижобий баҳо олиш учун европалик экспертлар томонидан кўп саъй-ҳаракатлар амалга оширилди ва кенг қамровли ишлар қилинди», — деди Қайрбек Ўскенбаев.