Қозоғистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ташкил топганининг 24 йиллигини нишонламоқда
Шахсий таркибни жадал тайёрлаш туфайли Қозоғистон авиация мутахассислари ва ҳаво Ҳужумидан мудофаа кучлари ҳарбий хизматчиларининг маҳорати доимий равишда ўсиб бормоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари доимий равишда янгиланиб, авиация техникасининг замонавий моделлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, алоқа воситалари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари билан тўлдирилиб борилади.
Ҳарбий ҳаво кучларининг авиация флоти замонавий фронт, армия ва ҳарбий транспорт авиация самолётлари, учувчисиз ҳаво тизимлари билан ифодаланади.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари таркибига зенит-ракета тизимлари ва радиолокацион станциялар билан жиҳозланган зенит-ракета ва радиотехника қўшинлари киради, улар бутун баландлик ва тезлик оралиғида замонавий ҳаво ҳужуми қуролларини разведка қилиш ва йўқ қилиш имкониятига эга.
Ҳарбий учувчилар ва муҳандис-техник ходимлар Ақтўбе шаҳридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳарбий институтида тайёрланади. Алматидаги Радиоэлектроника ва алоқа ҳарбий муҳандислик институти Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учун мутахассислар тайёрлайди.
Фото: gov.kz