11:11, 13 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистон авиакомпаниялари йил бошидан буён 5,5 миллион йўловчи ташиди
ALMATY. Кazinform — Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Бугунги кунда 6 та авиакомпания ҳафтасига 640 рейс частотаси билан 53 та йўналиш бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.
“Ижтимоий аҳамиятга молик йўналишларнинг қулайлиги ва ички туризмни ривожлантириш учун республиканинг 9 та вилоятидаги 19 та ички ҳаво йўналишларига субсидиялар ажратилади. Халқаро ҳаво қатновига келсак, 29 давлатга 107 йўналиш бўйича ҳафтасига 619 та рейс амалга оширилади. Улар орасида Буюк Британия, Вьетнам, Германия, Грузия, Миср, Қатар, Хитой, Малайзия, БАА, Таиланд ва бошқа давлатлар бор”, — дейилади хабарда.