Қозоғистон атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишга тайёрми

Атом энергияси
Фото: Zoonar.com/www.artushfoto.eu/picture alliance

ASTANА. Кazinform – ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш юзасидан ўз фикрини билдирди.

“Мамлакатимиз учун янги йўналишлар қаторида биз атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш, жумладан, ноэнергетика йўналишида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликка очиқмиз. Бу ерда ШҲТ давлатларининг тажрибаси айниқса қўл келади. Бундан ташқари, кўмирни чуқур қайта ишлаш (кўмир кимёси), энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишларида технологиялар ва инновацион лойиҳаларни ривожлантиришни молиялаштириш муҳим аҳамиятга эга”, — деди Алмасадам Сатқалиев ШҲТга аъзо давлатлар энергетика вазирлари тўртинчи кенгашида.

Шунингдек, вазир Ҳиндистон ва Покистон тажрибасидан келиб чиқиб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга устувор аҳамият берилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар энергетика вазирларининг тўртинчи кенгаши бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram