13:11, 12 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистон арзон ёқилғи бўйича ТОП-20 давлатга кирди
Қозоғистон Globalpetrolprices рейтинги бўйича энг арзон ёқилғи бўлган 20 давлат қаторига кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нашр маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ёқилғиси бир литрининг ўртача нархи 1,29 долларни ташкил этади.
Мутахассисларнинг фикрича, Эронда энг арзон ёқилғи 0,029 долларни ташкил этади.
Қозоғистон бу рейтингда 11-ўринда. Мамлакатда бир литр ёқилғи нархи 0,539 доллар эканлиги маълум қилинди.
Россия 16-ўринда, бу ерда ёқилғи нархи 0,606 долларни ташкил этади. Саудия Арабистонида (18-ўрин) ёқилғининг литри 0,681 доллар, Қирғизистонда (25-ўрин) 0,802 долларни ташкил этади.