Қозоғистон армиясида жанговар машғулотлар такомиллаштирилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг қўшинлардан фойдаланишнинг янги усулларини жорий этган ҳолда жанговар тайёргарлик дастурини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги топшириғини амалга ошириш доирасида Бош штаб томонидан йўриқнома ҳужжатларини қайта кўриб чиқувчи ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Шу билан бирга, замонавий қуролли можаролар ва ҳарбий хавфсизликка таҳдидлар тажрибасидан келиб чиқиб, шахсий таркибнинг жанговар маҳоратини оширишга қаратилган қўшинларни тайёрлашга ўзгартиришлар киритилди.

«Шаҳарда жанговар ҳаракатлар олиб боришда малакаси зарур бўлган ўқув бўлинмалари амалиётига армия тактик отиш машғулотлари жорий этилди. Фавқулодда вазиятни сақлаш масалалари бўйича қисм командирлари билан тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш услублари ишлаб чиқилиб, қўшма қуролли бўлинмалар тайёрлашга жорий этилди», — деди Жанговар тайёргарлик бошқармаси вакили, полковник Қанатбек Асемов.

Бундан ташқари, жанговар тайёргарлик жараёнида бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмалар бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик ва амалий тажриба алмашиш амалга оширилмоқда.

Инновациялар шахсий таркибнинг тайёргарлик даражаси ва Қуролли Кучлар бўлинмаларининг жанговар қобилиятини ошириш, мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш имконини бермоқда.

Сўнгги хабарлар