Қозоғистон армиясида ёзги тайёргарлик даври бошланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларида ёзги тайёргарлик даври бошланди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: пресс-служба Минобороны РК

Мудофаа вазирлигига қарашли барча ҳарбий қисмларда жанговар шайлик дарслари ўтказилмоқда. Уларга Қуролли Кучларнинг бутун шахсий таркиби жалб этилган. Мақсад - ҳар бир ҳарбий хизматчи учун турли даражадаги жанговар тайёргарликни жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Доимий жойлаштириш пунктларида, полигонларда, аэродромларда, бошланғич позицияларида ва денгизда белгиланган жанговар топшириқларни бажаришга тайёргарлик кўриш масалалари амалий жиҳатдан ишлаб чиқилди.

Мумкин бўлган таҳдидларга жавоб беришга тайёрлигини текшириш мақсадида ҳаво ҳужуми бўлинмалари ҳарбий-транспорт самолётлари орқали белгиланган ҳудудга етказилди.

photo

Барча тадбирлар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, ҳудудий мудофаа бўлинмалари, бошқа қўшин ва ҳарбий қисмлар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Машғулотлар ҳар бир ҳарбий хизматчининг жанговар топшириқларни бажаришдаги амалий кўникмаларини оширишга қаратилган.

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар