Қозоғистон-Арманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 10-мажлиси бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Арманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 10-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Үкіметаралық комиссия
Фото: ҚР Ҳукумати

“2024 йил 2 апрель куни Қозоғистон-Арманистон иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 10-мажлисини видеоконференция форматида ўтказиш режалаштирилган. Тадбир Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин ва Арманистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Мгер Григорян раислигида ўтказилади”, – деди Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, томонлар савдо-иқтисодиёт, саноат, геология ва ер ости бойликларидан фойдаланиш, ахборот-коммуникация ва юқори технологиялар, космик хизмат, транспорт ва энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқади. Шу билан бирга, маданий-гуманитар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудлараро ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари, шартнома-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

“Йиғилиш якунларига кўра, протокол қабул қилиш режалаштирилган”, – деди расмий вакил.

Сўнгги хабарлар