Қозоғистон-Арабистон қўшма энергетика холдинги ташкил этилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон-Арабистон қўшма энергетика холдинги ташкил этилади. «Самруқ-Қазина» AЖ бошқаруви аъзоси, инвестициялар, хусусийлаштириш ва халқаро ҳамкорлик бўйича бошқарувчи директори Ернар Жанадил холдинг тузилмаси ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ОAВ вакиллари Бирлашган Aраб Aмирликлари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган Энергетика холдинги тузилмаси ҳақида сўради.

«Биз Астана халқаро молия маркази негизида энергетика холдингини ташкил этиш ниятидамиз. Ушбу тузилма доирасида иккита субхолдинг пайдо бўлади. Улардан бири мавжуд энергетика объектларини модернизация қилиш лойиҳаларига сармоя киритишдир. Иккинчиси қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланади. Энергетика холдингига махсус қўмита бошчилик қилади. Унинг таркибига Қозоғистон ва Арабистон компаниялари ва фондлари вакиллари киради ҳамда менежмент билан шуғулланади», — деди Ернар Жанадил.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар