Қозоғистон алюминийни қайта ишлаш ҳажмини 30 фоизга оширди
«Хом ашё қайта ишловчиларга ҳамёнбоп нархда етказиб бериляпти. Ўтган йили Қозоғистонда алюминийни қайта ишлаш ҳажми 30 фоизга ошганига гувоҳ бўлдик. Кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари рўйхати сезиларли даражада кенгайди. Ўтган йили мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 27 фоизга ёки 1,8 миллионга ошди. Кичик ва ўрта бизнеснинг умумий ички маҳсулотдаги улуши эса 36 фоизни ташкил этди», – деди Ҳукумат раҳбари.
Шунингдек, у амалдаги қонунчиликда маҳаллий ва хорижий инвесторлар ўртасида фарқ йўқлигини таъкидлади.
«Қонунчилигимизда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун тенг имкониятлар яратилган. Йирик нохом ашё лойиҳалари учун 10 йилгача бўлган қатъий белгиланган солиқ назарда тутилган. Қабул қилинган «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонун доирасида ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга қаратилган тегишли механизмлар кўзда тутилган», – деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай