Қозоғистон АҚШ ва Буюк Британиядан хавфсизроқ бўлиб чиқди

ASTANA. Kazinform - Numbeoнинг жиноятлар рейтингига кўра, Қозоғистон 146 давлат орасида 75-ўринни эгаллаган. Хавфсизлик бўйича Қозоғистон АҚШ, Буюк Британия ва Франция каби давлатларни ортда қолдирди, деб хабар беради Kazinform.

астана столица
Фото: Kazinform

Қозоғистонда жиноятчилик индекси 45,6 баллга баҳоланган.

Италия - 47,1, Буюк Британия - 47,8, АҚШ - 49,2 ва Франция 55,3 балл тўплаган.

Numbeo нашри маълумотларига кўра, энг хавфли давлатлар Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея ва Гаити ҳисобланади.

Дунёдаги энг хавфсиз давлат - Андорра. Рейтингга кўра, ундан кейинги ўринларни БАА ва Қатар эгаллаган.

Хавфсизлик бўйича Қозоғистон баъзи Ғарб давлатларини ортда қолдирди, Ўзбекистон эса Марказий Осиёдаги энг хавфсиз давлатга айланди.

Numbeo - бу турли мамлакатлардаги ҳаётнинг нархи ва сифати бўйича маълумотлар базаси.

Сўнгги хабарлар