Қозоғистон аҳолисининг неча фоизи самолётда саёҳат қилади
ASTANА. Кazinform – ҚР Транспорт вазирлиги Кazinform сўровига жавобан Қозоғистон аҳолисининг неча фоизи фуқаролик авиацияси хизматларидан мунтазам фойдаланишини маълум қилди.

- 2023 йил охирида Қозоғистон авиакомпаниялари 13,3 миллион йўловчини ташиди. Бу бир йил ичида Қозоғистоннинг 20 миллион аҳолисининг 66,5 фоизи ҳаво транспортидан фойдаланганлигини англатади, — дейилади расмий маълумотда.
Бошқача айтганда, ҳар бир ҳаво йўловчиси йилига самолётда ўртача 1947 километр масофани босиб ўтган.
- 2023 йилда йўловчи ташиш 25 898,5 миллион йўловчи/километрни ташкил этди. 2023 йилда бир кишига ўртача 1947 км тўғри келади, — дейилади жавобда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиёда биринчи марта фуқаро авиациясининг минтақавий ташкилоти ташкил этилгани ҳақида ёзган эдик.