Қозоғистон аҳолиси 20 миллион кишидан ошди
ASTANA. Kazinform - Янгиланган маълумотлар Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросининг расмий сайтида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Миллий статистика бюросининг эълон қилинган маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январидан июнигача умумий ўсиш 106 072 кишини ташкил этди. Йил бошида мамлакат аҳолиси 20 033 841 кишини ташкил қилган. Ҳужжатга кўра, 1 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда 20 139 914 киши истиқомат қилади.
Шаҳар аҳолиси - 12 552 583 киши, қишлоқ аҳолиси - 7 587 331 киши.
Шу билан бирга, энг кўп қозоғистонликлар Алматидада, яъни 2,2 миллион киши истиқомат қилади.
Иккинчи ўринда 2,1 миллион аҳолига эга Туркистон вилояти, учинчи ўринда 1,5 миллион киши истиқомат қилувчи Алмати вилояти.
Шу билан бирга, 2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, пойтахтда 1 миллион 464 минг 415 нафар, Чимкент шаҳрида 1 миллион 236 минг 901 нафар аҳоли истиқомат қилади.