Қозоғистон аҳолиси 20 миллион 14 минг кишига етди

2023 йил 1 декабрда аҳоли сони 20 014 575 кишини ташкил этди. Уларнинг 12 миллион 431 минг 220 нафари шаҳар ва 7 миллион 583 минг 355 нафари қишлоқ аҳолисидир, деб хабар беради Каzinform агентлиги ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.

Аҳоли сони
Фото: Kazinform

2023 йил бошидан буён аҳоли сони 247 768 кишига кўпайди.

Улар орасида табиий ўсиш ҳисобига аҳоли сони 239 минг 422 нафарга, миграция ҳисобига 8 минг 346 нафарга кўпайди.

Аҳолининг энг юқори ўсиш суръати Астана ва Алмати шаҳарларида, мос равишда 5,11% ва 2,82%, шунингдек, Манғистау вилоятида – 2,40% қайд этилди.

Сўнгги хабарлар