Қозоғистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида савдо уйини очади

None
ASTANА. Каzinform – Ўтган йили Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокидаги брифингда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Кобулга амалий ташрифи чоғида Ҳирот шаҳрида Қозоғистоннинг янги савдо уйи очилишини маълум қилди. У яқин кунларда ўз фаолиятини бошлайди», — деди Айбек Смадияров ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бера экан.

Шунингдек, Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти жуда юқори эканлигини таъкидлади.

«Масалан, 2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етди. Албатта, ишлаб чиқарувчиларимиз ва ишбилармонларимиз ушбу мамлакатга экспорт қилинадиган маҳсулот турларини янада кенгайтиришдан манфаатдор», — дея хулоса қилди Айбек Смадияров.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистон аҳолиси 40 миллионга яқин. Бу катта ва истиқболли бозордир.

Муаллиф: Алихан Асқар
Сўнгги хабарлар