Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами ва қутқарувчилар юборади

Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами ва қутқарувчилар юборади
Фото: Kazinform

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Қозоғистон Республикаси Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказиб беради. Бу масала Ҳукумат комиссиясининг мажлисида муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ҳукуматга таяниб.

Гуманитар ёрдам озиқ-овқат, чодирлар, дори-дармон, кийим-кечак ва бошқа зарур буюмлардан иборат. Тез орада юк ҳаво ва темир йўл орқали жўнатилади.

Шу билан бирга вайроналар остида қолган одамларни қутқариш учун Афғонистонга ўт ўчирувчилар, жумладан кинологлар ҳам юборилади.

Қозоғистон жорий йилнинг 7 октябрда Ҳирот вилоятида содир бўлган даҳшатли зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида Афғонистонга ёрдам кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги даҳшатли зилзила оқибатида 2053 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram