Қозоғистон Афғонистонга экспорт қилинадиган буғдой, ун ва ғалла маҳсулотлари ҳажмини оширишни режалаштирмоқда
ASTANА. Кazinform - Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин Россияга нисбатан жорий қилинган сўнгги санкциялар Қозоғистоннинг ғалла экспортига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда эканини айтди.

“Афғонистонга экспорт қилинадиган буғдой, ун ва ғалла маҳсулотлари ҳажмини кўпайтирмоқчимиз. Бунинг учун муқобил йўл ишлаб чиқяпмиз. Чунки Сариағаш, Келес орқали Мозори Шарифгача бўлган шимолий йўналиш ҳаддан ташқари юкламага эга. Транспорт зичлиги юқори бўлгани учун биз томонда ҳам, Ўзбекистон томонида ҳам инфратузилма анча эски. Бундан ташқари, у Тошкент агломерацияси бўйлаб жойлашган. Шу боис 2025 йилда фойдаланишга топшириладиган Дарбаза-Мақтаарал йўналишидаги янги йўлга эътибор қаратяпмиз. Биз у ерда йирик халқаро саноат кооперацияси марказини қурмоқдамиз. Бу бекат Ўзбекистоннинг Сирдарё бекатидан ўтувчи янги бекат бўлади. Жиззах, Бухородан Туркманистон ва Афғонистоннинг ғарбида ўтади. Суҳбат давомида афғонистонлик ҳамкасбларнинг ўзлари биздан мамлакатнинг ғарбий минтақасига эътибор беришимизни сўрашди. Бу - Ҳирот шаҳри. Унинг ёнида Эроннинг умумий номи Хуросон бўлган бир қанча вилоятлари жойлашган. Бу ҳудудда бир неча миллион одам яшайди. Яъни муҳим бозор ҳисобланади”, - деди Серик Жуманғарин.
Унга кўра, ҳозир Қозоғистон ҳар йили Афғонистонга 500-600 минг тонна ғалла экспорт қилади.