Қозоғистон Афғонистонга 81 та вагон озиқ-овқат жўнатган

Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Қанат Тумиш Астанада Қозоғистон ва Афғонистон бизнес-форумида маълум қилди.
«Қозоғистон ва Афғонистон ўртасидаги чуқур илдиз отган тарихий муносабатлар яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорлик тамойилларига асосланади ва йилдан-йилга ривожланиб боряпти. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, мамлакатимиз Афғонистон мустақил, тинч, бетараф демократик давлат сифатида ривожланиб, фаровон давлатга айланишини хоҳлайди. Бу борада Қозоғистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами масаласига катта ҳисса қўшди ва Афғонистон халқига моддий ёрдам кўрсатишда давом этди. Қозоғистон биргина сўнгги икки йил ичида Афғонистонга 10 минг тонна ун, энг зарур товарлар ва дори-дармонлар жўнатди», - деди Қанат Тумиш.
Унинг сўзларига кўра, 81 та вагон озиқ-овқатдан иборат сўнгги инсонпарварлик ёрдами шу йилнинг апрель ойида Қозоғистон ҳукумати делегациясининг Кобулга расмий ташрифи доирасида етказилган.
«Қозоғистон Афғонистондаги озиқ-овқат инқирозини енгиш учун халқаро ҳамкорлар ва ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилади. Мамлакатимиз афғон халқига ёрдам кўрсатиш учун БМТ ва ИҲТ дастурлари доирасида маблағ ажратяпти. 2023 йил апрель ойида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида Қозоғистон маблағи ҳисобидан ун етказиб берилди», -деди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи