Қозоғистон Афғонистонга 27 вагон гуманитар ёрдам юборди

Қозоғистон Афғонистонга 27 вагон гуманитар ёрдам юборди
Фото: ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Афғонистонга гуманитар юк жўнатиш бўйича ишлар якунлангани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Афғонистонга вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун давлат моддий захирасидан 1659 тонна инсонпарварлик юки ажратилди”, – дейилади хабарда.

11 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Миллий гвардиясининг самолёти билан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрига гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси – «СК-Фармация» МЧЖдан 70 дона чодир ва дори-дармонлар етказилди.

Алмати ва Қарағанди вилоятидан 27 та темир йўл вагонига қадоқланган гуманитар юклар (ун, гуруч ёрмалари, ўсимлик ёғи, сут консервалари, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, кийим-кечаклар) жўнатилди.

Юклаш Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 28237 ва 52859-сонли ҳарбий қисмлари ҳарбий хизматчилари томонидан таъминланди.

Сўнгги хабарлар