Қозоғистон Афғонистон бўйича халқаро йиғилишда иштирок этди

None
Фото: gov.kz
DOHА. Kazinform - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш раислигида Афғонистон бўйича халқаро йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

20 та давлат вакиллари, жумладан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Талғат Қалиев ва қатор халқаро ташкилотлар Афғонистондаги вазият ва уни янада барқарорлаштириш йўлларини ёпиқ режимда муҳокама қилди.

Учрашувда минтақавий хавфсизликка таҳдидларни камайтиришда БМТнинг ролини ошириш, қатор аниқ таклиф ва ташаббуслар билан чиқиш юзасидан фикр алмашилди. Конференция якунларига кўра, БМТ афғон йўлида жаҳон ҳамжамиятининг келгусидаги ўзаро ҳамкорлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

Сўнгги хабарлар