Қозоғистон АЭС қуриш технологияси 2023 йилда танлайди

«2009 йилдан бери Қозоғистон табиий уран бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Жорий йил якунларига кўра, уран ишлаб чиқариш 21,6 минг тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Жорий йилнинг декабр ойида Хитойга иссиқлик тарқатувчи тўпламларнинг биринчи партияси етказиб берилди. Атом электр станциясини қуриш учун мақбул жой сифатида Алмати вилоятининг Жамбил тумани таклиф этилди», — деди Болат Ақшолақов.
Вазирнинг сўзларига кўра, АЭС қурилиши учун CNNC (Хитой), Росатом (Россия), KHNP (Корея), EDF (Франция) етказиб берувчиларининг реактор технологиялари рўйхати тузилган.
«Алоҳида қайд этилган технологиялардан бири 2023 йилда танланади. Рўйхатга 4 та давлат киради: ХХР, Жанубий Корея, Франция ва Россия Федерацияси. Биз мана шулар орасидан танлаймиз. Бундан ташқари, Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Қозоғистон ядровий инфратузилмасини ҳар томонлама кўриб чиқиш бўйича миссиясини ташкил этиш режалаштирилмоқда», — деди вазир.
Муаллиф: Даулет Изтилеу
Фото: storage.googleapis.com